Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида содир этилган жиноят фош қилинди

Тошкент вилоятида содир этилган жиноят фош қилинди

Шу йил 20 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи К.И. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 4 майдан 18 майгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, хонасидан 700 АҚШ доллари ва умумий қиймати 3 млн. 400 минг сўм бўлган 4 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳрида яшовчи Б.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Киритилди: 23:17 12.11.2018. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!