Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент вилоятида қуёш фотоэлектр станциясининг қурилиш лойиҳасига старт берилди

Тошкент вилоятида қуёш фотоэлектр станциясининг қурилиш лойиҳасига старт берилди

Тошкент вилоятида қуёш фотоэлектр станциясининг қурилиш лойиҳасига старт берилди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, лойиҳа Хитойнинг China Datang компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Очилиш маросимида корпорация бошқаруви раиси Чжоу Лей, унинг ўринбосари Ли Чжанвей ва раҳбариятнинг бошқа вакиллари иштирок этди.

Қуввати 263 мегаватт бўлган фотоэлектр станцияси Бўка маҳалласида жойлашади. Лойиҳа қиймати 150 миллион долларни ташкил этади.

Ушбу қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа 2024 йил январида имзоланган. Президентнинг 24 майдаги қарорига кўра, қурилиш учун 621 гектар ер ажратилиши белгиланган бўлиб, у қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ер тоифасига ўтказилади.

Киритилди: Бугун 09:24. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!