Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент вилоятида қуролланган уч босқинчи қўлга олинди

Тошкент вилоятида қуролланган уч босқинчи қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида шу йил 16 мартга ўтар кечаси 3 нафар номаълум шахс юзига ниқоб кийиб, темир бўлаги ва пичоқ билан қуролланган ҳолда Навоий маҳалласида яшовчи Ф.А.нинг уйига бостириб кирадилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, улар Ф.А.нинг бирга яшовчи ўғли Б.А.ни ўлдириш билан қўрқитиб, унинг юзига уриб, тан жароҳати етказиб, уйидан 4 300 000 сўм пули ва аксессуарларини олиб воқеа жойидан яширинганлар. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий маҳалласида яшовчи З.С., Ўртачирчиқ тумани Галаботир маҳалласида яшовчи С.Ж. ва Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи М.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:27 18.03.2019. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!