Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Хусусан, ушбу мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, фуқаронинг машина олди-сотдиси билан боғлиқ масаласини ҳал қилиб бериш ҳамда банкдан 600 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олишида кўмаклашиш эвазига жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда прокурор ёрдамчиси сўралган пул маблағидан 4700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам фуқародан 1300 АҚШ доллари олганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чораси кўрилмоқда.