Ўзбекистон ва АҚШ муҳим минераллар бўйича битимлар имзолади.
Тошкент АҚШ компаниялари билан фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш соҳасида бир қатор келишувлар имзолади.
Бу келишув Ўзбекистон вакилларининг АҚШга ташрифи доирасида амалга оширилди, деб хабар бермоқда республика Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.
Учрашувлар якунлари бўйича фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди ҳамда фойдали қазилма конларини қидириш ва қазиб олишга инвестициялар киритиш, юқори даражада майдалаш комплексларини (HPGR) қуриш, инновацион технологияларни жалб этиш ва муҳим хомашё учун қўшилган қиймат яратиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича келишувларга эришилди.