Тошкент шаҳрининг расмий герби янгисига ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда 12 июнь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар хокимияти хузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси – Ҳикмат Абдураҳмонов маълум қилди.
Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқҳўжаев сўзларига кўра, айни пайтда Тошкент шаҳрининг брендини жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Пойтахтнинг хозирги герби рассом Умарбеков ва ҳайкалтарош Шарипов ҳамкорликдаги лойиҳасига кўра 1977 йилда фойдаланишга топширилган. Май ойида пойтахтнинг гербли монументи вокзал қаршисидаги майдонда демонтаж қилинган.
Матбуот анжуманида, шунингдек, Тошкентда «Топ-500» форуми ўтказилиши маълум қилинди. Унда Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчилар, элчихоналарнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади. Форум 2018 йилнинг 18 июнь куни Тошкент «Ботаника» боғида ўтказилади.