Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳридаги энг қиммат ва энг арзон тўйхоналар нархлари

Тошкент шаҳридаги энг қиммат ва энг арзон тўйхоналар нархлари

Тошкент шаҳри тўйхоналаридаги нарх бир хил эмас, албатта. Togri.uz шундай тўйхоналарнинг нархи ва улар ўртача неча кишига хизмат қилишига қизиқиб кўрди ҳамда “тўйхоналарнинг рейтинги”ни тузди.

Энг қиммат тўйхоналар ва уларнинг сиғими

(Нархлар киши бошига нисбатан олинган)

  1. Фаворит (сиғими 80 киши) – 1 млн сўм
  2. Мумтоз (700 киши) – бошланиши 230 минг сўмдан
  3. Якка Сарой (500 киши) – 210-280 минг сўм
  4. Версал (800 киши) – 180 минг сўм
  5. Чароғон (650 киши) – 180 минг сўмдан бошланади
  6. Осиё Гранд (800 киши) – 200-270 минг сўм
  7. Золотая Долина (450 киши) – 150 минг сўм
  8. Дубай (200 киши) – 130-250 минг сўм
  9. Самарқанд асл кошонаси (200 киши) – 150 минг сўм
  10. Renaissance (250 киши) – 150 минг сўм
  11. Баҳор (300 киши) – 210-300 минг сўм

Ўртача нархдаги тўйхоналар ва уларнинг сиғими:

  1. Шоҳсарой (сиғими 1200 киши) – 120 минг сўм
  2. Флоренция (350 киши) – 110-140 минг сўм
  3. Флагман (500 киши) – 50-200 минг сўм
  4. W&L Wedding Hall (30 киши) – 120 минг сўм
  5. Зода Restaurant (80 киши) – 50-200 минг сўм
  6. Ченсон (30 киши) – 140 минг сўм

Энг арзон тўйхона ва ресторанлар, уларнинг сиғими:

  1. Биллур (сиғими 450 киши) – 100 минг сўм
  2. Тинчлик (480 киши) – 60-100 минг сўм
  3. Беҳруз (300 киши) – 100 минг сўм
  4. Саёҳат Aтланта (600 киши) – 100 минг сўм

Бундан ташқари пойтахтда Ҳувайдо, Сарбон, Замин, Самара каби жуда кичик тўйхона ва ресторанлар бўлиб, уларнинг ўртача нархи 80 минг сўмдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлиснинг сентябрь ойидаги йиғилишида “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилган эди. Ушбу низом 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Киритилди: 14:52 24.09.2019. Ўқилди: 51963 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!