Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ошган

Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ошган

Март ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача нархи ҳар бир квадрат метр учун қарийб 8,9 долларни ташкил этган. Бу февраль ойига нисбатан 2,7 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 10,8 фоизга юқори.

Энг юқори ижара нархлари асосан пойтахтнинг марказий туманларида сақланиб қолмоқда. Жумладан, Миробод, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида бир квадрат метр ижара нархи ўртача 11 доллар атрофида бўлган.

Шу билан бирга, йиллик ҳисобда ижара нархларининг энг катта ўсиши Яшнобод туманида кузатилиб, 18,9 фоизни ташкил этган. Мирзо Улуғбек туманида бу кўрсаткич 14,3 фоиз, Яккасарой туманида эса 12,5 фоиз бўлган.

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!