Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида ижара нархлари ошди

Тошкент шаҳрида ижара нархлари ошди

📊 Апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача қиймати бир квадрат метр учун тахминан 9,2 долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1% юқоридир.

Ижара нархларининг энг юқори даражаси Тошкентнинг марказий туманларида сақланиб қолмоқда. Хусусан, Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 11 доллар атрофида шаклланган.
Шу билан бирга, йиллик ҳисобда ижара нархларининг энг юқори ўсиш суръатлари Яшнобод туманида 18,2%, Бектемир туманида 16,7% ва Юнусобод туманида 14,3% даражасида қайд этилди.
📊 Шу тариқа, Тошкент шаҳрида ижара бозори уй-жой сотув бозорига нисбатан тезроқ ўсишда давом этмоқда.

📊Бир йил давомида ўртача ижара нархлари 9,1%га ошган бўлса, уй-жой нархларининг умумий индекси 7,6%га ўсди.

Киритилди: Бугун 09:33. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!