Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайга раҳбарлик лавозимини таклиф қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайга раҳбарлик лавозимини таклиф қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хонанда Санжайнинг чиқишига ўз муносабатини билдирди.

"Хонанда Санжай долзарб масалани кўтарган бўлиб, шаҳримизда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги учун одамларни бефарқ бўлмасликка чақирган, улар томонидан музқаймоқ қоғозлари, сигарета қолдиқлари, турли салқин ичимликлар идишларини хоҳлаган жойларга ташлаб кетаётганлигини таъкидлаган. Бундай салбий ҳолатлар айниқса, ёз пайтида кўпайиб, гўзал пойтахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиши табиий ҳол.

Шу билан бирга, шаҳримиз озодалиги учун кўплаб инсонлар меҳнат қилаётганлиги ва уларнинг муносиб меҳнатини таъкидлашимиз ҳам лозим.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайга пойтахтимиз тозалигига муносиб ҳисса қўшмоғи учун уни ўзи истиқомат қилаётган Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф этади.

Хонанда Санжайдан ушбу таклифни қабул қилиши учун +998977015111 телефон рақамига мурожаат этиш сўралади", дейилади муносабатда.

Киритилди: 19:08 22.06.2021. Ўқилди: 9385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!