Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида унинг атрофидаги хавф ҳудудидан 11,5 минг аҳоли эвакуация қилинганидан хабарингиз бор.
Бугунги карантин шароитида, фавқулодда ҳодиса сабаб қийинчиликка дуч келган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 1000 та қадоқда кундалик истеъмол учун муҳим бўлган озиқ-овқат тўплами, 5300 тонна сосиска ҳамда 5000 та консерваланган гўшт маҳсулотлари юборилди.
Ушбу ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида яна зарур бўлган ёрдам учун тайёргарлик кўрилмоқда.
Биз қийинчилик шароитидаги ватандошларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.