Бугун 20 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент осмонида бир неча кун лаборатория самолёти учади

Тошкент осмонида бир неча кун лаборатория самолёти учади
Тошкент шаҳри узра 20 августдан Аvion лаборатория ҳаво кемаси ёрдамида режали парвоз текширувлари амалга оширилади. “Ўзаэронавигация” маркази маълумотига кўра, бу навбатдаги режали парвоз текшируви бўлиб, ICAO Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ҳамда Ўзбекистон фуқаро авиациясининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ, радиотехник воситаларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини ҳамда ҳаво кемаларининг хавфсиз ва мунтазам парвозини таъминлаш мақсадида Аvia Navigatsiya компаниясининг Diamond лаборатория ҳаво кемаси ёрдамида амалга оширилади. Ушбу режали парвозлар бир неча кун давом этади. Текширув жараёнида самолётлар пойтахт узра тахминан 1000 метр баландликда турли йўналиш ва манёврларда 6 соатгача парвоз қилиши мумкин. Бир ҳудуд устидан бир неча бор учиб ўтиши ва одатдагидан фарқли манёврларни амалга ошириши мумкин. “Бу парвозлар режали текширув жараёнининг бир қисми бўлиб, хавотирланиш учун ҳеч қандай асос йўқ”, дейилади марказ хабарида.
Киритилди: Бугун 16:04. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!