Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкент метросида йўловчининг пауэрбанки тутаб кетди

Тошкент метросида йўловчининг пауэрбанки тутаб кетди

Таъкидланишича, ҳодиса кеча “Роҳат” ва “Олмос” бекатлари ўртасида ҳаракатланаётган поезд вагонида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, пауэрбанк тутаб кетганидан сўнг унинг эгаси қурилмани вагон полига улоқтириб юборган.

"Ҳодиса жорий йилнинг 7 июнь куни соат 9:15 атрофида Роҳат-Олмос метро бекатлари орасида ҳаракатланаётган 85-сонли ҳаракат таркиби вагонларидан бирида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчига тегишли уяли алоқа қурулмаси техник носозлик сабабли тутун чиққан. Шундан сўнг қурилма вагон полига ташланган ва метро ходимлари томонидан вазият тезкор назоратга олиниб, кейинги бекатда ушбу буюм ҳаракат таркибидан олиб ташланган.

Таъкидлаш жоизки, ҳодиса поездлар ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатмаган ҳамда йўловчилар учун жиддий хавф туғдирмаган. Ҳаракат таркиблари белгиланган жадвал асосида ўз фаолиятини давом эттирган.

Шу ўринда йўловчилардан қувватлаш қурилмалари, литий-ион батареялар билан жиҳозланган бошқа электрон воситалардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишларини ҳамда техник носозлик аломатлари кузатилган қурилмалардан фойдаланмасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда..

Киритилди: Бугун 13:50. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!