Президент қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан Тошкент метросида йўл ҳақи босиб ўтилган масофа ёки бекатлар сонига қараб ҳисобланади.
Шунингдек:
➖ кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар жорий этилади;
➖ айрим тоифалар учун имтиёзлар сақланиб қолади;
➖ метро бекатлари олдида “Park & Ride” автотураргоҳлари ташкил қилинади;
➖ 2028 йилгача бекатларда вендинг аппаратлари ва кичик савдо нуқталари пайдо бўлади;
➖ 2030 йилгача метро линиялари 103 кмгача, бекатлар сони 79 тага етказилади.
Поездлар ҳаракат интервали эса 2–3 дақиқагача қисқартирилиши режалаштирилган.