Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент метросида поезд тўхтаб қолди

Тошкент метросида поезд тўхтаб қолди

Бугун, 16 август куни ижтимоий тармоқларда бу билан боғлиқ видео тарқалди.

Қайд этилишича, соат 17:33 лар атрофида "Чорсу" бекатидан "Тинчлик" бекатига ҳаракатланаётган 33-сонли ҳаракат таркибининг вагонларини ёруғлик чироқлари билан таъминлаш тизимида қисқа муддатли носозлик юзага келган.

"Тошкент метрополитени" ДУК бу ҳақда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, машинист белгиланган йўриқномага асосан ҳаракат тезлигини пасайтириб, "Тинчлик" бекатига кириб келган ва йўловчиларни шу бекатда қолдирган. 2 дақиқадан сўнг ортдан келган 31-сонли ҳаракат таркиби бекатдаги барча йўловчиларни "Беруний" бекатигача олиб борган.

"Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда",-дейилмоқда келтирилган ноқулайлик учун барча йўловчилардан узр сўраймиз

Киритилди: 22:24 16.08.2022. Ўқилди: 2420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!