Бу ҳақда Тошкент метрополитени бош муҳандиси ўринбосари Акмал Алиқулов ИННОПРОМда маълум қилди, деб ёзади @SputnikUzbek мухбири.
"Метрополитенда электр харажатларини камайтириш учун қуёш панеллари босқичма-босқич жорий этилмоқда. Ҳозирга келиб, умумий қуввати 3,8 МВт бўлган қуёш электр станциялари ишга туширилди." деди у.
Масалан, “Чилонзор” депоси ўзини тўлиқ электр билан таъминлаб, ортиқча энергияни шаҳар тармоғига узатмоқда, “Чинор” бекатида ҳам қуёш панеллари ишламоқда.
Шунингдек, “Ўзбекистон” депосидаги йирик станция эса яқин йилларда ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириши кутмоқда.