Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент метроси бекатларида ойнали ҳимоя тўсиқлари пайдо бўлади

Тошкент метроси бекатларида ойнали ҳимоя тўсиқлари пайдо бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфратузилмадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Маълум қилинишича, йўловчилар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида “Шаҳристон” метро бекати платформаларида синов тариқасида ойнали ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш таклиф этилди. Халқаро тажрибага кўра, бундай тўсиқлар платформалардаги бахтсиз ҳодисаларни 80-90 фоизгача камайтириш имконини беради. Шу билан бирга, улар қўшимча реклама майдонларини яратиш орқали даромадларни оширишга ҳам хизмат қилади.

Яна бир муҳим йўналиш – янги линиялар қурилиши. Хусусан, “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси бўйича лойиҳа баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Биринчи босқичда “Мингўрик – Жанубий вокзал” йўналиши, иккинчи босқичда эса “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” йўналишини қуриш имкониятлари ўрганилади.

Шунингдек, автотранспортдан метро тизимига қулай ўтишни таъминлаш мақсадида “Park&Ride” тизими йўлга қўйилади.

Киритилди: Бугун 08:52. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!