Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент кўчаларида “ақлли” светофорлар даври бошланади

Тошкент кўчаларида “ақлли” светофорлар даври бошланади

Яқин кунларда пойтахтимиздаги тирбандлик ва экология муаммоларини ҳал этиш мақсадида “ақлли” светофорлар ўрнатиш, йўлларга халқаро стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда замонавий автотураргоҳларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Президентимизнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус ташкил этилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан тегишли тақдимот ўтказилди. Ушбу марказ нафақат йўл ҳаракати, балки жамоат транспорти назорати ва экологик ҳолатни яхшилаш билан ҳам шуғулланади.

"Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман", — деб таъкидлади С. Мирзиёева.

Пойтахт инфратузилмаси учун ўта муҳим бўлган ушбу лойиҳа Тошкентдаги йўл ҳаракати маданиятини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:24. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!