Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент ҳокимияти огоҳлантирди: кучли шамол

Тошкент ҳокимияти огоҳлантирди: кучли шамол

Тошкент шаҳар ҳокимияти кучли шамол бўлиши ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.

Пойтахт ҳокимияти хабарида айтилишича, 2 июль куни Тошкентда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +40...+42 даража иссиқ, кечаси +21...+23 даражада илиқ бўлиши кутилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с, кучайганида 17-22 м/сгача етиши мумкин.

“Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар ва катта ҳажмдаги реклама банерлари остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг”, - дейилган хабарда.

 

Киритилди: 14:10 02.07.2019. Ўқилди: 1985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!