18 октябрь куни соат 09:00 да IQAir маълумотларига кўра, Тошкентда ҳаво ифлосланиши индекси 163 баллни ташкил этди.
Ҳаводаги PM2,5 заррачалари миқдори 73 мкг/м³ га етди. Бу ЖССТ тавсия этган йиллик ўртача меъёрдан 14,6 баробар юқори.
Ўзгидромет маълумотларида эса PM2,5 кўрсаткичи 60 мкг/м³, PM10 миқдори 114 мкг/м³ бўлган. Наманганда ҳам ҳаво сифати «зарарли» даражада экани хабар қилинмоқда.
Мутахассислар аҳолига, айниқса, болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор инсонларга кўчада узоқ вақт қолмаслик ва очиқ ҳавода жисмоний машғулотларни чеклашни тавсия этади.