Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент ер усти метросида поездлар тезлиги чекланади

Тошкент ер усти метросида поездлар тезлиги чекланади


Аномал иссиқда рельслар меъёрдан (55°С) ортиқ қизиб кетаётгани сабаб шундай қарор қабул қилинди.

Унга кўра, 15 июлдан бошлаб ер усти метросида поездларнинг ҳаракат тезлиги ҳар куни соат 18:00 гача 60 км/соатдан 40 км/соатгача чекланади.

“Мазкур вақтинчалик чеклов поездлар ҳаракат интервалига ҳам қисман таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис йўналишда метро поездларнинг келиш вақти 14 дақиқагача узайиши кутилмоқда”, дейилади метро маъмурияти хабарида.
Киритилди: 21:58 14.07.2026. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!