Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент ер усти метросида ҳосил бўлган дарча тўғрисида маълумот берилди

Тошкент ер усти метросида ҳосил бўлган дарча тўғрисида маълумот берилди

Тошкент ер усти халқа метросининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган йўналишининг 4-бекатида ҳосил бўлган дарча тўғрисида маълумот берилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқаган «ўпирилиш» метронинг 4-бекатида қурувчилар томонидан 24 февраль куни тунги соат 00:00дан кейин, яъни метро поездлари ҳаракати тўхтатилгандан сўнг, кабель ўтказиш кўпригини қуриш учун махсус ускуна ёрдамида лойиҳа ҳужжатларига асосан бетоннинг бир қисми очилган.

Метро эстакадаси остидан ҳаракатланувчи пиёдалар ва автомобиллар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги пайтда ишлар ташкил қилиниб, қурилиш меъёр ва қоидалари асосида амалга оширилмоқда ва мутахассислар томонидан назоратга олинган. Кабель ўтказиш кўприги қурилиши эстакада мустаҳкамлигига зарар етказмайди. Махсус дарча очиш ишлари якунлангандан сўнг, йўлдаги чиқиндилар тозаланган.

Киритилди: 18:44 24.02.2021. Ўқилди: 4806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!