Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент – Дубай – Тошкент рейсига бепул багаж миқдори оширилди

Тошкент – Дубай – Тошкент рейсига бепул багаж миқдори оширилди

20 сентябрдан 31 октябргача Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги парвозларда одатдагидан 10 кг кўпроқ юк олиб ўтиш мумкин.

Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Юқорида келтирилган муддат мобайнида бепул багаж миқдори қуйидагича бўлади:

— эконом-класс тоифасидаги қайтариладиган тарифлар учун – 40 кг гача;

— эконом-класс тоифасидаги қайтарилмайдиган тарифлар учун – 30 кг гача;

— бизнес-класс учун – 50 кг гача.

Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган муддатда амалга ошириладиган парвозлар учун UzAirPlus содиқлик дастури аъзолари 20% кўпроқ балларга эга бўладилар.

Киритилди: Бугун 10:32. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!