Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент–Бишкек йўналишидаги автобус аварияси бўйича расмий маълумот берилди

Тошкент–Бишкек йўналишидаги автобус аварияси бўйича расмий маълумот берилди

Аввалроқ, Қозоғистонда салонида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учрагани ва тан жароҳати олганлар борлиги ва улар шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг берган расмий изоҳига кўра, автоҳалокат бугун соат 07:18 да “Тошкент–Бишкек” йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақам белгиси 01 313 VFA бўлган автобус Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг "Шакпак" қишлоғи яқинидаги чорраҳада ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси йўл четига чиқиб кетган.

Мазкур автобус 26 август куни соат 22:00 да “Тошкент” автовокзалидан икки нафар ҳайдовчи ва 47 нафар йўловчи билан йўлга чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 12 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Ушбу автобус Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 7-уйда жойлашган “MIRONSHOX GRAND TRANS” МЧЖга тегишли бўлиб, 2022 йил 18 мартда мазкур автобусга лицензия варақаси Транспорт вазирлиги томонидан берилган.

2018 йилда ишлаб чиқарилган “YUTONG BUS ZK6122H9” (Хитой) русумли автобус охирги марта 2022 йил 17 мартда Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ РИБда техник кўрикдан ўтган бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан “MIRONSHOX GRAND TRANS” МЧЖ раҳбарияти ва корхонада ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлар билан ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: 14:52 27.08.2022. Ўқилди: 4299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!