Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент аэропортида Ўзбекистондаги биринчи роботлаштирилган “қаҳвахона” очилди

Тошкент аэропортида Ўзбекистондаги биринчи роботлаштирилган “қаҳвахона” очилди

Бугун янги ва чинакам ноёб кофе бурчаги — Robo Coffee иш бошлади. Бу нафақат аэропортда, балки бутун Ўзбекистонда биринчи роботлаштирилган кофе бурчагидир.

Робот-бариста танланган қаҳвага қараб бир ярим дақиқадан уч дақиқагача ичимлик тайёрлайди. Менюда классик ва ўзига хос вариантларни ўз ичига олган 20 га яқин ичимлик турлари мавжуд. Сиз ҳатто махсус дизайнли ичимлик — суратингиз туширилган қаҳва буюртма қилишингиз мумкин.

Тўлов нақд пулда, банк картаси ва тўлов тизимлари орқали қабул қилинади. Ускуналар Хитойда ишлаб чиқарилган. Robo Coffee — бу аэропорт йўловчилари учун замонавий, тезкор ва ноёб қаҳва тажрибаси.

Киритилди: Бугун 17:32. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!