Бугун 13 декабрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Тошкент 2030 йилга келиб қандай бўлади?

Тошкент 2030 йилга келиб қандай бўлади?

“Cushman & Wakefield” компаниясининг Москвадаги офиси делегацияси пойтахт ҳокимлигида “Тошкент 2030 — юксакликка интилаётган шаҳар” лойиҳасини тақдим этди.

Россиялик мутахассисларнинг фикрича, 10 йилдан кейин шаҳарнинг иқтисодий ривожланиши унинг инфратузилмаси билан чекланиб қолади, шунинг учун ҳозирдан бу йўналишда тизимли ислоҳотлар устида иш олиб бориш зарур.

Улар нотурар жойлар ижарасини ривожлантиришга мўлжалланган Тошкентдаги тижорий кўчмас мулк харитаси, шаҳар чегарасида улкан улгуржи-савдо тармоғини ташкил этиш ҳамда 11 та туман ҳудудларига оид концепцияни тақдим этишди

Шунингдек, учрашувда соҳил бўйлари, боғлар, сайилгоҳлар, очиқ осмон остидаги музейларни барпо этиш таклифи ҳам кўриб чиқилди.

“2030 йилда Тошкент нафақат маъмурий-молиявий марказ, балки минтақадаги ғоялар генератори ва Ўзбекистоннинг дунёга очиқ, ривожланган шаҳри сифатида танилиши муҳим”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Учрашув натижаларига кўра, икки томон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилади.

“Cushman & Wakefield” 1917 йилда АҚШда ташкил этилган компания. У мижозларга кўчмас мулкка инвестиция киритиш ва ижара масалаларида маслаҳат бериш, уларнинг манфаатларини ифода этиш билан шуғулланади.

Ҳозирги кунда дунёнинг 70 давлатида 400 га яқин офисларга эга. Россияда эса компания 1995 йилдан бери муваффаққиятли фаолият юритиб келмоқда. 150 та юксак малакали мутахассислардан ташкил топган ушбу жамоа давлат инфратузилмасини барпо этиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади.

 

Киритилди: 17:47 02.12.2019. Ўқилди: 3626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!