Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тоқаев Қозоғистон президентлигига номзодини қўя олмасди, аммо...

Тоқаев Қозоғистон президентлигига номзодини қўя олмасди, аммо...

Қозоғистон Конституцион Кенгаши амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тоқаевга мамлакатда 9 июнда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашишга рухсат берди.

Гап шундаки, Қозоғистон конституциясига кўра мамлакат президентлигига номзодини қўядиган шахслар охирги 15 йил давомида Қозоғистонда доимий яшаган бўлиши шарт.

Тоқаев эса охирги 15 йил ҳисобланганда 2011-2013 йилларда Қозоғистонда доимий яшамаган. У ўша йилларда БМТ бош котибининг ўринбосари ва ташкилотнинг Европа бўлими бошлиғи сифатида ишлаган ва Женевада яшаган.

Шунингдек, Конституцион Кенгаш Нур Отан партиясидан президентликка номзоди кўрсатилган Тоқаевни Женевада ишлаган йилларида ҳам унинг доимий яшаш жойи Қозоғистонда деб кўрсатилганини инобатга олди ва Тоқаевни президентлик сайловида қатнашишига рухсат берди дейилади Конституцион Кенгаш ахборот хизмати тарқатган хабарда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бераяпти.

Киритилди: 10:08 26.04.2019. Ўқилди: 2534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!