Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Топиб кўринг-чи! Психологлар томонидан севги ва карьера учун энг яхши ёш белгиланди

Топиб кўринг-чи! Психологлар томонидан севги ва карьера учун энг яхши ёш белгиланди

Психология бўйича мутахассислар муносабатлар ва карьера учун энг яхши ёшни аниқладилар.

Маълум бўлишича, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар дам олишлари ва ўзларининг завқлари учун яшашлари, ўқиш билан машғул бўлишлари мумкин, чунки 30 дан 42 ёшгача бўлган давр жиддий муносабатлар ва карьера қуриш учун энг тўғри вақт экан.

Таъкидланишича, тадқиқот билан Буюк британиялик академиклар шуғулланган.

Тадқиқот давомида мутахассислар севги, мартаба ва бахт учун энг яхши ёш 30 дан 42 ёшгача бўлган давр эканлигига амин бўлдилар.

Улар буни ёшлар ҳаётда нима қилиш кераклигини, қандай мақсадларни қўйишни ва қандай қилиб тўғри яшашни билмасликлари билан асослашди.

30 ёшдан 40 ёшгача бўлган даврда эса инсон жисмоний шаклланишнинг чўққисига чиқади ва келажакка оптимистик муносабатда бўлади, шу билан бирга амалга оширилишига ёрдам берадиган муайян хатти-ҳаракатлар қилади.

Киритилди: 22:46 07.12.2019. Ўқилди: 3524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!