Токио Олимпиадасида қатнашмасликни афзал кўраётган етакчи теннисчилар сафи кенгайиб бормоқда.
Бугунга келиб "Топ-20"таликдан жой олган етти нафар теннисчи Кунчиқар юртга бормасликни лозим топди. Дунё рейтингида 20-ўринни эгаллаб турган чилилик Кристиан Гарин Топ-20`таликдаги еттинчи теннисчи бўлди.
Токио Олимпиадасининг теннис баҳслари 24 июлдан 1 августга қадар бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Рафаэль Надаль (дунёнинг учинчи ракеткаси), Доминик Тим (5), Роберто Баутиста-Агут (10), Денис Шаповалов (14), Каспер Рууд (14) ва Гаэль Монфис (16) ҳам Олимпиадада қатнашишдан бош тортган эди.