Томорқасига экин экмаганлар молиявий жиҳатдан жазоланади.
Бир муддат аввал томорқасида экин экмаган ва қаровсиз қолдирганларга нисбатан ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланиши айтилган эди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан, ҳоким ёрдамчилари аҳоли хонадонларидаги томорқада экин экилиши бўйича хатлов ўтказишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, хатлов давомида, томорқа ерларида экин экмаган ва қаровсиз қолдирганларга кредит ажратилмайди, тегишли моддий ёрдамлар тайинланмайди ва ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади. Хатловда, томорқангиз бўйича қандай маълумот киритилганлигини маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчисидан аниқлаб олишингиз мумкин.