Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Толибон ва Покистон Пешовар-Жалолобод автобусларини ишга туширди

Толибон ва Покистон Пешовар-Жалолобод автобусларини ишга туширди

Express Tribune хабарига кўра, ҳар икки томон транспорт вазирлиги 15 дан 20 йўловчига мўлжалланган комфорт тоифали автобуслардан бошлашга келишиб олган. Исломободда автобус қатновининг қайта тикланишига ҳаво қатновидаги қийинчиликлар сабаб бўлган.

Покистон Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги Торхам назорат-ўтказиш пунктида терминал қуриш мажбуриятини олди – қабилалар билан ер масаласи муваффақиятли ҳал қилинди. Афғонистон томони Жалолободда ҳам шундай қилиши керак. Терминалларда йўловчилар ва уларнинг юклари Торкҳамда хавфсизлик кўригидан ўтказилади ва божхона тартиб-қоидаларидан ўтади.

🔸Июль ойи охирида Толибон Покистон билан 2 йўналишда: Пешовар – Жалолобод ва Кветта – Қандаҳор автобусларини йўлга қўйишга келишиб олди. «Дўстлик автобуслари» 2016 йил июнь ойида афғон ва покистон чегарачилари ўртасидаги отишма ва Кобулнинг афғонлар ўзиники деб ҳисоблаган ҳудудда покистонликлар томонидан назорат-ўтказиш пункти қурилишига муносабатидан сўнг қатновини тўхтатди.

Киритилди: 18:38 18.03.2023. Ўқилди: 2128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!