Афғонистонда уруш ҳаракатлари тўхтаб, мамлакатда тинчлик қарор топгани ва энди уни жаҳон савдосининг транзит марказига айлантириш мумкинлиги айтилди.
Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралардан сўнг маълум қилди.
Муттақийнинг таъкидлашича, сўнгги даврда Афғонистонда қуролли тўқнашувлар тўхтаган ва мамлакат иқтисодий ҳамкорлик ҳамда трансмиллий лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай майдонга айланиши мумкин.
«Толибон» ҳаракати вакили Афғонистонда бундай тинч вазият сўнгги 50 йил давомида кузатилмаганини билдирди.
Унинг айтишича, сўнгги беш йилда Кобул бошқа давлатлар учун ишончли ҳамкор бўла олишини намойиш этган. Муттақий Афғонистон билан ҳамкорлик қилган мамлакатлар бундан фақат манфаат кўрганини таъкидлади.