2026 йил 3 апрель куни соат 18:00 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Токиога йўл” фильмининг тантанали премьераси бўлиб ўтди.
Фильм Баҳодир Жалолов ҳаёти ва спортдаги йўлига бағишланган бўлиб, унда Янги Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси акс эттирилган.
“Токиога йўл” оддий спорт фильми эмас — у ирода, матонат ва орзулар йўлидаги кураш ҳақидаги таъсирчан кино ҳикояси сифатида намоён бўлади. Картина томошабинни ўз имкониятларига ишонишга ва қийинчиликлар олдида таслим бўлмасликка чорлайди.
Лойиҳа Кинематография агентлиги, Президент Администрацияси ҳузуридаги контент тайёрлаш маркази ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилган.
Фильм нафақат миллий кино сифатида, балки Ўзбекистон имижини халқаро майдонда мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, уни хорижда, жумладан Японияда намойиш этиш ва онлайн платформалар орқали кенг аудиторияга тақдим этиш режалаштирилган.