Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Токиога йўл”: Чемпионнинг ҳаёт йўли катта экранларда!

“Токиога йўл”: Чемпионнинг ҳаёт йўли катта экранларда!

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган, бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти ва спортдаги улкан ютуқларига бағишланган “Токиога йўл” номли бадиий фильм премьераси бўлиб ўтади.

“Токиога йўл” бадиий фильми Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш, миллий контентларни қўллаб-қувватлаш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида яратилган.

Мазкур фильм орқали Янги Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда юқори натижаларга эришиш йўлида яратилган шарт-шароитларнинг амалий ифодаси кенг ёритилган. Шу билан бирга, фильм нафақат спорт мавзусини қамраб олади, балки инсон иродаси, матонати, фидойилиги ва орзуга садоқат каби умуминсоний қадриятларни чуқур бадиий талқин этади.

Ташкилотчилар: Кинематография агентлиги, Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Orient Finance Bank, Yandex Go, Kinopoisk, P&G, Intercontinental Hotel, Heisie Project, Ceremony, “Conglomerate Studio” МЧЖ

Ўтказилиш вақти ва жойи: 3 апрель куни соат 18:00 да Ўзбекистон миллий кино санъати саройида.

Фильм премьерасига барча оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Тадбир доирасида фильм ижодкорлари ва унда иштирок этган актёрлар билан учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган. Премьера меҳмонлари фильмни илк намойишида томоша қилиш, шунингдек, лойиҳа яратилиш жараёни ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.

Киритилди: Бугун 11:53. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!