Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Токиода ўз ихтиёри билан ишини тўхтатган тунги клуб ва барларга ҳукумат пул тўлайди

Токиода ўз ихтиёри билан ишини тўхтатган тунги клуб ва барларга ҳукумат пул тўлайди

Ўтган ҳафта охирида Токиода коронавирус юқтириш билан боғлиқ 224та ҳолат қайд этилди. Бу пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Расмий маълумотга кўра, ушбу ҳолатларнинг 80 фоизи 20 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар орасида аниқланган.

Токиода 12 июль ҳолатига касалликка чалинганлар сони 7721 нафарни ташкил этмоқда. Бу бутун мамлакатдаги ҳолатларнинг учдан бир қисмидан кўпроқни ташкил этади. Аммо ҳукумат муассасаларни ёппасига ёпишни режалаштирмаяпти.

The Guardian нашрининг ёзишича, шаҳар раҳбариятида муассасаларни мажбуран ёпишга ваколат йўқ. Шу боис шаҳар ҳокимияти ўз ихтиёри билан фаолиятини тўхтатиб турган муассасаларга субсидия тўлашга ваъда берди. Ўн кун ёки ундан ортиқ вақт давомида ишини тўхтатган тунги клублар 500 минг иен олиши мумкин.

Токиода пандемия сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат 7 апрелдан 25 майгача амал қилди. Сўнгра Япония ҳукумати чекловларни юмшатишга қарор қилди.

Киритилди: 08:35 14.07.2020. Ўқилди: 2501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!