Тожикистонда вейпларни ишлатиш, ишлаб чиқариш ва сотиш қонунан тақиқланади. Тегишли қонунни ишлаб чиқиш бўйича топшириқни Миллий мажлис раиси Рустам Эмомали берди.
Қарор миллат генофондини, айниқса ёшлар ва ўсмирлар саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган. Мутахассислар вейплар нафас йўллари, юрак-қон томир ва онкологик касалликларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.