Бугун 13 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тожикистонда бош масжиднинг очилиши яна кечиктирилди

Тожикистонда бош масжиднинг очилиши яна кечиктирилди

Тожикистон пойтахтидаги янги масжид Қатардан келган меҳмонлар иштирокида очилади, деган Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари Сулаймон Давлатзода якуний матбуот анжуманида. Айни пайтда барча қурилиш ва пардозлаш ишлари якунланган, аммо дунёда коронавирус тарқалиши сабабли очилиш кейинга қолдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, масжид Тожикистон ва Қатарнинг қўшма лойиҳаси сифатида қурилган, шунинг учун ҳам очилиш икки томон иштирокида ўтказилиши керак. Очилишнинг аниқ санаси айтилмаган.

2009 йилда биринчи ғишти қўйилган масжид қурилиши 2019 йилда тугатилган, очилиш маросими ўша йилнинг ноябридан 2020 йил мартигача қолдирилган эди. Аммо пандемия бошланиши сабабли у яна номаълум муддатга кечиктирилган. Қурилиш қиймати 100 миллион долларга баҳоланган, шундан 30 миллиони тожик томонига тегишли.

Майдон 12 гектарни ташкил этади, масжидда баландлиги 75 метр бўлган 4 минора ва 47 метрли гумбаз барпо этилган. Шунингдек, у ерда кутубхона, музей, ошхона, автотураргоҳ, конференц заллари ва бошқа бинолар мавжуд.

Киритилди: 19:40 27.07.2021. Ўқилди: 2618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!