Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожикистон ҳам муқаддас китобни таҳқирлаганларни қоралайди

Тожикистон ҳам муқаддас китобни таҳқирлаганларни қоралайди

Тожикистон Қуръони карим, шунингдек, бошқа муқаддас китобларни таҳқирловчи ҳаракатларни қоралайди ва кишиларни бағрикенгликка чақиради. Бу ҳақда Президент Эмомали Раҳмон БМТ Бош ассамблеяси сессиясида гапирди.

“Тожикистон халқларнинг эътиқоди, жумладан Қуръони Карим ёки инсониятнинг бошқа тамаддуний ва диний қадриятига оид ҳар қандай ҳақоратни қоралайди”, деган давлат раҳбари. Унинг таъкидлашича, диндорлар туйғусини ҳақоратлаш, шунингдек “бирор дин ёки эътиқодга нисбатан нафрат, зўравонлик фожиали оқибатга олиб келади”.

БМТ минбаридан Раҳмон тинчлик ғоясини ташвиқот қилишга ҳам чақирди:

- Бағрикенглик, тинчлик ғоясини тарғиб қилиш иғвогарлик, парчаланиш, ақидапарастлик, экстремизм, радикализмга қарши туришда энг яхши восита, деб ҳисоблаймиз. Бир-бирининг қадр-қимматини ҳурматлаш ва эътироф этишга асосланган жамият сари ҳаракатда бирлашайлик.

Киритилди: 12:14 21.09.2023. Ўқилди: 3530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!