Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Тожикистон Эрондан 2,55 млн тонна нефть ва нефть маҳсулотлари сўради

Тожикистон Эрондан 2,55 млн тонна нефть ва нефть маҳсулотлари сўради
Бунга Россиядаги ёқилғи танқислиги сабаб бўлмоқда деб хабар бермоқда Reuters. Душанбе Теҳрондан 2 млн тонна хом нефть, 150 минг тонна бензин, 300 минг тонна дизель ёқилғиси ва 100 минг тонна авиакеросин харид қилишни сўраган. Етказиб бериш муддати ҳозирча аниқланмаган. Тожикистон нефть маҳсулотларининг 80 фоизигача Россиядан олади. Бироқ Россияда украин дронлари ҳужумлари ва юқори ички талаб туфайли ёқилғи танқислиги кучайган. Шу сабабли Душанбе Қозоғистон, Туркманистон, Эрон, Ироқ ва Беларусь билан ҳам қўшимча таъминот бўйича музокара олиб бормоқда.
Киритилди: Бугун 13:22. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!