Бугун 20 февраль, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Тимошенко Қримни қайтариб олишга ваъда берди

Тимошенко Қримни қайтариб олишга ваъда берди

Батьковшина партияси етакчиси Юлия Тимошенко Украина президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонган тақдирда мамлакатга Қримни қайтариб олишга ваъда берди.

- Биз нафақат тортиб олинган Қрим ва Донбассни қайтариб олишимиз керак, балки Россияни оккупант давлат сифатида мамлакатимизга етказган зарарини қоплашга мажбур қилишимиз керак, - дейди Тимошенко.

Украина президентлигига номзод шунингдек, мамлакатнинг НАТОга аъзолиги хавфсизликнинг ягона кафолати эканини таъкидлаган.

Қайд этиш лозимки, бу Юлия Тимошенконинг сайловлар олдидан берган биринчи катта ваъдаси эмас. Аввалроқ у Украинага Донбассни қайтариши тўғрисида айтган.

Бундан ташқари, сиёсатчи Россия Қрим учун 100 миллиард доллар товон тўлаши кераклигини айтган. Россия Давлат думаси Тимошенконинг бу сўзларини аҳмоқлик деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йилда Украинада юз берган давлат тўнтарилишидан сўнг РФ таркибига ўтган эди. Яриморолда референдум ўтказилиб, кўпчилик овоз билан Қрим Россия чегараларига қўшилган.

lenta.ru

Киритилди: 16:16 12.02.2019. Ўқилди: 907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!