АҚШда “Tik Tok” дастури катта носозликларга дуч келди. Бу ҳақда Downdetector кузатув портали маъмурияти хабар берди.
Қайд этилишича, фойдаланувчиларнинг 38%и видео томоша қилишда муаммога дуч келган, 8%и ўз аккаунтига кира олмаган, 7%и эса ижтимоий тармоққа пост жойлай олмаган. Дастурнинг техник носозлигига сабаб ҳалигача аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг “Tik Tok” ижтимоий тармоғи 2018 йилда ишга туширилган бўлиб, илова қисқа видеоларни юклаб олиш имконини беради. Уч йил ичида у 500 миллиондан ортиқ аудиторияни жалб қила олди.