Бугун 1 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тиббиёт муассасаларида беморлардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқлади

Тиббиёт муассасаларида беморлардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқлади


Рақобат қўмитаси Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги учта тиббиёт муассасасида пулли хизматлар нархини шакллантиришда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлаган.

Қўмита маълумотига кўра, Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2026 йилнинг февраль–апрель ойларида навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилмаган УЗИ аппарати орқали хизмат кўрсатилган. Натижада 416 нафар истеъмолчидан 34,3 млн сўм асоссиз маблағ олинган.

Самарқанддаги Каттақўрғон туман соғлиқни сақлаш бўлимида 2024–2025 йилларда пулли тиббий хизматлар нархи белгиланган тартибларга риоя этилмаган ҳолда оширилган. Бунинг оқибатида беморлардан 55,7 млн сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилган.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий филиали томонидан эса 2023–2025 йилларда нархлар белгиланган талабларга зид равишда оширилгани сабабли беморлардан 35 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан учала тиббиёт муассасасига нисбатан иш қўзғатилган. Уларга тарифларни қайта шакллантириш, нархларни мақбуллаштириш ҳамда истеъмолчиларга жами 125 млн сўмга яқин маблағни қайтариш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган.

Киритилди: 18:40 29.09.2026. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!