Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

The Guardian: Gemini нейротармоғи хавфли тиббий маслаҳатлар бермоқда

The Guardian: Gemini нейротармоғи хавфли тиббий маслаҳатлар бермоқда

Google қидирув тизимида ишлаётган Gemini сунъий интеллекти айрим ҳолларда нотўғри ва соғлиқ учун хавфли тиббий тавсиялар бермоқда.

The Guardian нашри олиб борган журналистик суриштирувга кўра, Gemini томонидан автоматик шакллантирилган тиббий «AI-хулосалар» Google қидирув натижаларининг энг юқори қисмида чиқади ва бу фойдаланувчиларга юқори даражада ишончни шакллантиряпти. Аммо айнан шу жойда жиддий хато ва таҳдидли маслаҳатлар учрамоқда.

«Жумладан, ошқозон ости бези саратони билан оғриган беморларга ёғли овқатдан тийилиш тавсия қилинган, ҳолбуки бу ҳолат айрим беморлар учун аҳволни янада оғирлаштириши мумкин. Жигар таҳлиллари бўйича эса нотўғри «норма» кўрсаткичлари берилган, бу эса беморларни даволанишдан воз кечишга ундаши мумкин. Шунингдек, онкология ва руҳий саломатликка оид масалаларда чала ёки адаштирадиган маълумотлар келтирилган», – деб ёзади нашр.

Мутахассислар энг катта муаммо сифатида Gemini жавобларининг барқарор эмаслигини қайд этмоқда – бир хил мавзудаги турли сўровларда турлича ва контекстсиз жавоб олиняпти.

Google компанияси аксарият AI-хулосалар фойдали эканини таъкидлаган, бироқ The Guardian таҳлилига кўра, тиббий соҳадаги хатоларнинг хавфи жуда юқори.

Мутахассислар, ўз навбатида, соғлиқ билан боғлиқ муаммоларда сунъий интеллект ёки интернет маслаҳатларига эмас, шифокорларга мурожаат қилиш кераклигини эслатмоқда.

Киритилди: 15:53 07.01.2026. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!