Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тhe Economist журнали 2025 йил учун ўз кутилмалари акс этган муқовасини эълон қилди

Тhe Economist журнали 2025 йил учун ўз кутилмалари акс этган муқовасини эълон қилди

Унда Доналд Трамп, Владимир Путин, Володимир Зеленский, Урсула фон дер Ляйен ва Си Жинпиннинг суратлари кўрсатилган.

Шу билан бирга, муқовада ядровий мавзудаги бир нечта элементлар мавжуд - ракета, портлаш, радиоактивлик белгиси ва атом рамзи.

Бундан ташқари, унда доллар рамзи, Сатурн, Америка қитъаси, қизил суюқлик солинган шприц, электромобил, қум соати ва бошқалар тасвирланган.

"Доналд Трамп қайтди: глобал оқибатлар. Савдо урушлари: даҳшатли истиқбол. Геосиёсат: Америка иттифоқчиларини ҳозир нима кутмоқда? Иммиграция: яқинлашиб келаётган чегара назорати кучайтирилиши. Иқлим: геоинженерия ҳақида гапириш вақти. Сунъий интеллект учун муҳим йил: пул тикиш мумкинми? Сунъий интеллект умидларни оқлайдими?", деган ёзувлар ҳам муқовада қайд этилган.

Киритилди: Бугун 16:12. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!