Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тезкор! Сирдарёда пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Тезкор! Сирдарёда пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Сирдарёда пиёдани уриб кетиб, воқеа жойидан қочиб кетган номаълум автомашина ҳайдовчиси қидирилмоқда. Пиёда шифохонада вафот этган.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

"2020 йил 26 октябрь куни соат 20:15 ларда Мирзобод тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобил йўли 122 км Янгиер-Тошкент йўналишида номаълум автомашина йўлни кесиб ўтаётган 1991 йилда туғилган пиёда П.А.ни уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган. Пиёда П.А. шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Юқоридагиларни инобатга олиб фуқароларимиздан ҳолат юзасидан бирор маълумотга эга бўлсалар Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз. 

+998 67 227-2020
+998 67 227-3293

Бефарқлик — бу ички душманимиздир!", - дейилади хабарда.

Киритилди: 12:24 27.10.2020. Ўқилди: 2583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!