Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тезкор! Миллий гвардия рўмол ўраган аёлларга тазйиқ ўтказаётгани ростми?

Тезкор! Миллий гвардия рўмол ўраган аёлларга тазйиқ ўтказаётгани ростми?

Интернет тармоғида тарқаган видеомурожаатлардан бирида муаллиф рўмол ўраган аёлларга гўёки ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётгани ҳақида гапирган.

Тошкент шаҳар ИИББга кўра, мазкур фикрлар ҳақиқатдан йироқ. Рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам. 

Аёлларни автобусга таклиф қилишдан ягона мақсад – коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиши бўлган.

Жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаро С.Н. ва Н.Р.лар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиши учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган. Видеодаги воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19.25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган.     

Ҳурматли фуқаролар! Интернетга видео жойлаб, унга ўз фикрларингизни  қўшишдан олдин аслида нима бўлаётгани ҳақида қизиқиб кўришингизни сўраймиз. Автомобиль ичида ўтирволиб ўз мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашишингизни тўғри иш деб бўлмайди. Агар видео муаллифи автобусдаги аёллардан хавотирда бўлганида, ходимларнинг ёнига бориб, нима бўлаётгани ҳақида қизиқиб кўрган бўлмасмиди?

Киритилди: 11:44 23.09.2020. Ўқилди: 3656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!