Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Тез ёрдам” машинаси ўтиб кетишига халақит бериш учун жарима ўзгаради

“Тез ёрдам” машинаси ўтиб кетишига халақит бериш учун жарима ўзгаради

“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1285-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.  

Қонун лойиҳасида ёзилишича, ушбу модда биринчи қисмининг санкциясидаги “беш” деган сўз “ўн” деган сўз билан алмаштирилади.

1285-модданинг биринчи қисмига мувофиқ: “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши – энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, - энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

 

Киритилди: 14:57 15.11.2019. Ўқилди: 2329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!