Автомобил техпаспортни ҳар 5 йилда янгилаш талаби рост, аммо унинг нархи 2,8 млн сўмдан ошади деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, бу жараёнда автомобиль қайта рўйхатдан ўтказилмайди, фақат техпаспорт янгиланади.
Харажат эса ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш каби оддий ва анча арзон бўлади.