Халқаро киберхавфсизлик комиссияси асосчиси ва раиси Паван Дуггал Sputnik нашрига берган интервьюсида шундай деди:
▪️Силикон водийси гигантлари ими-жимида рақамли мустамлакачиликни тарғиб қилмоқда. Улар глобал сунъий интеллект моделларини деярли бепул ёки жуда арзон нархларда тақдим этмоқда.
▪️Бир қарашда саховатли туюлган ушбу қадамнинг асл мақсади — имкон қадар кўпроқ махфий, шахсий, миллий, ижтимоий ва стратегик маълумотларни тўплашдир. Маълумки, рақамлаштириш даврида, ахборот базалари – янги “нефт”дир.
▪️Ғарбнинг сунъий интеллект моделларини ўйламасдан қабул қилаётган ривожланаётган давлатлар, ўз сунъий онг тизимларидан воз кечмоқда.
▪️Бу эса мустамлаканинг янги тури — СИ соҳасида суверенитетдан маҳрум бўлишга олиб келади ва ушбу давлатларни “рақамли қулларга” айлантиради.
▪️Афсуски, кўплаб ривожланаётган давлатларда СИ соҳасини бошқарувчи қонунлар йўқ ва бу когнитив мустамлакачиликнинг олдини олишга халал бермоқда.
▪️Глобал Жануб мамлакатлари уйғониб, ўзларини Palantir, Apple, Microsoft, Google каби йиртқичлардан ҳимоя қилишни бошлашлари керак.