Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Термизда талабаларнинг оммавий муштлашувига аниқлик киритилди

Термизда талабаларнинг оммавий муштлашувига аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда “Термиз Давлат Университети Физика-Математика факулътети ҳовлисида талабалар оммавий мушлаштганлиги айтилмоқда” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан, Термиз шаҳар Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.

Жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 12:49да Термиз шаҳар "Ўзбекистон" маҳалласида жойлашган Термиз Давлат университети Физика ва математика факултети биносининг кириш қисмида, Термиз шаҳар “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи шу факультетнинг 3-курс талабаси А.Д. ва Шеробод тумани “Ғўрин Гиламбоб” маҳалласида яшовчи шу факультетнинг 1-курс талабаси Х.А.лар бир-бирлари билан туртиниб кетиши натижасида, ўрталарида ўзаро жанжал келиб чиққан ва ушбу талабаларни ажратиш учун иккала тарафдан ҳам бошқа талабалар келишиб, жанжаллашаётган талабалар ажратилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Термиз Давлат университети маъмурияти томонидан ушбу талабаларга нисбатан қонуний чора кўриш учун Термиз шаҳар ИИБга хабар берилган бўлиб, ҳозирда, Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётганлиги маълум қилинади ва келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Киритилди: 11:43 11.12.2021. Ўқилди: 3879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!